Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Де ла Фуэнте: «У мени ҳеч қачон уятга қолдирмаган»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Португалия билан ўйинда Микель Мерино томонидан урилган ғалаба голи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жаҳон чемпионати — 2026 нинг 1/8 финал баҳси испанларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона тўпни 85-дақиқада захирадан майдонга тушган Мерино киритди.

«Мен унга шунчаки ўз футболини ўйнаши кераклигини айтдим. Унинг учун жуда хурсандман. Микель билан ўртамизда алоҳида боғлиқлик бор, чунки биз бир-биримизни анчадан бери таниймиз. У мени ҳеч қачон уятга қолдирмаган (панд бермаган) жаҳон даражасидаги футболчидир», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Voetbal International нашри.

Жорий Жаҳон чемпионатида Мерино барча бешта учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди. Чорак финалда Испания Бельгияга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 15:36, 07.07.2026.
Ўқилди: 1378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик