Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Кан: "ЖЧ-2002 ярим финалидаги Баллакнинг сариқ карточкасини бекор қилишни таклиф қиламан"

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси бекор қилинишига пичинг билан муносабат билдирди.

«Монако» шарафини ҳимоя қилувчи футболчи Босния ва Герцеговинага қарши ўтган баҳсдаги (2:0) қизил карточкасидан кейин дисквалификацияси вақтинча тўхтатилгани туфайли ЖЧ-2026 1/8 финали доирасидаги Бельгияга қарши ўйинда иштирок эта олди. АҚШ Президенти Дональд Трамп Балогуннинг майдондан четлатилишини ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан муҳокама қилганини тан олган эди.

АҚШ терма жамоаси Белгияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатини тарк этди.

«Модомики, биз энди футбол тарихини қайтадан ёзаётган эканмиз, менда бир таклиф бор: ФИФАдан Михаэль Баллакнинг 2002 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида олган сариқ карточкасини бекор қилишини сўраган бўлардим, ўша сабабли у финалда ўйнай олмаганди.

Шундай экан, худди шу муваффақият билан Бразилияга қарши финал ўйинини қайтадан ўтказсак ҳам бўлаверади», — деб ёзди Кан Твиттердаги саҳифасида.

Баллак Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финал учрашувида (1:0) сариқ карточка олиб, дисквалификация туфайли финални ўтказиб юборган эди. Ҳал қилувчи баҳсда немислар Бразилияга ютқазишган (0:2).

Киритилди: 16:49, 07.07.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик