Кириш Регистрация

Тильман – битта ЖЧда жарима зарбасидан икки бор гол урган тарихдаги иккинчи футболчи

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси футболчиси Малик Тильман жамоасининг турнирдан чиқиб кетишини олдини ололмаган бўлса-да, жаҳон чемпионати рекордини такрорлади.

Учрашувнинг 31-дақиқасида «Байер» ярим ҳимоячиси Белгия терма жамоаси дарвозасини жарима зарбасидан тўғри йўлланган зарба билан ишғол қилди — у қаторасига иккинчи ўйинда шундай тарзда гол уришга муваффақ бўлди (бундан олдин Босния ва Герцеговина терма жамоаси ундан жабр кўрган эди). Opta маълумотларига кўра, Тильман битта жаҳон чемпионати доирасида тўғридан-тўғри жарима зарбасидан иккита гол урган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. Буни биринчи бўлиб олис 1982 йилда француз Бернар Женгини уддалаган эди. Ушбу статистика 1966 йилдан буён юритиб келинади.

АҚШ терма жамоаси 1/8 финалда бельгияликларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз уйидаги мундиалда иштирокини якунлади.

Киритилди: 17:46, 07.07.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик