37 ёшли ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг шу ёзда «Марсель»да қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Марк Мешенуа Х ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, провансалликларнинг янги бош мураббийи Бруно Женезио футболчига умид боғламоқда. Яқин вақт ичида клуб раҳбарияти билан ўйинчининг келажаги борасида музокаралар бўлиб ўтади. Маълумки, Туркия ва МЛС клублари Обамеянгни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган клуб мавсумидаги 41 та ўйинда 37 ёшли Пьер-Эмерик Обамеянг 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсум якунларига кўра, провансалликлар Франция Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллашди.













