Кириш Регистрация

Самир Ханданович «Интер»дан кетаётганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ва Словения терма жамоаси собиқ дарвозабони Самир Ханданович ижтимоий тармоқларда Милан клубини тарк этаётганини маълум қилди. Мутахассис бунгача «нерадзуррилар»нинг ёшлар жамоасида мураббий сифатида фаолият юритаётган эди.

«Менга ҳеч қачон фаолиятим тарихини рақамлар билан сўзлаб бериш ёқмаган. Аммо 14 йиллик йўл ўз ниҳоясига етар экан, ортга назар ташламай ва бу йўл менга нима бергани ҳақида ўйламай илож йўқ. «Интер» мен учун шунчаки жамоадан анча устун эди: у менинг уйим ва тақдиримда чуқур из қолдирган инсонлар эди. Муҳим бир боб якунига етмоқда, бироқ мен хотиралар, сабоқлар ва миннатдорчилик туйғусини сақлаб қоламан», — дейилади Хандановичнинг постида.

Словениялик дарвозабон «нерадзуррилар»нинг собиқ сардори ҳисобланади. У «Удинезе»дан 15 миллион евро эвазига кўчиб ўтиб, 11 йил давомида (2012 йил ёзидан бошлаб) «Интер» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 19:57, 07.07.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик