Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Бобур Абдухолиқовнинг голи «Насаф»га Ўзбекистон U-23 жамоаси билан ўйинда ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси навбатдаги йиғин доирасида Қаршининг «Насаф» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида киритилди. «Аждаҳолар» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ўйинда ҳисобни очди ва якунда ушбу гол жамоасига ғалаба тақдим этди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу ўйинда кенгайтирилган таркибни синовдан ўтказиб олди.

Ўзбекистон U-23 жамоасининг бошланғич таркиби: Максим Муркаев, Дилшод Муртазоев, Ғиёсжон Ризақулов, Қувонч Хушвақтов, Саидхон Ҳамидов, Рўзибой Файзуллаев, Оллоберган Каримов, Равшан Хайруллаев, Саидумархон Саиднуруллаев (с), Нурлан Ибраимов, Амирбек Саидов.

Захирадан ўйинга қўшилганлар: Қудратов, Раҳимов, Абдуллаев, Турсунмуҳаммадов, Аҳмаджонов, Абдуназаров, Ҳошимов, Анваров, Шодибоев, Райимқулов.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 00:42, 08.07.2026.
Ўқилди: 1688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик