Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Мурат Якин ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида Колумбия устидан қозонилган ғалаба (0:0, пенальтилар бўйича — 4:3) ҳақида фикр билдирди.
«Бугун ўйин учун тузган режамни эшитишни хоҳлайсиз деб ўйламайман, лекин ҳаммаси биз режалаштиргандек амалга ошди. Якунда айнан шу нарса муҳим аҳамиятга эга. Бошида бизга тажриба ва тўғри кайфият керак эди. Кейин иккинчи бўлимда ўйинни янада кўпроқ назорат қилиш, айниқса, тўпга эгалик қилиш мақсадида ўзгартиришни амалга оширдик. Ўйин давомида пенальтилар сериясида кўришни истаган футболчиларимизни ҳам майдонга туширишга муваффақ бўлдик. Сенда доим режа бўлади. Ва якунда у иш берса, бу янада каттароқ қониқиш бағишлайди. Албатта, бугун бизга бироз омад кулди, аммо бу ҳам футболнинг бир қисмидир», — дея Якиннинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА расмий сайти.













