Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

АПЛ клуби «Тоттенхэм» футболчисини кўзламоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг 20 ёшли швециялик ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Ноттингем Форест» марказий ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Шпорлар» ўз футболчисини 52,7 млн евро ҳамда кейинги трансфердан фоиз эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Агар манбага ишонадиган бўлсак, Бергваллнинг ўзи доимий ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлагани учун янги жамоага ўтишга тайёр.

Якунланган мавсумда Бергвалль барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 12:15, 08.07.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик