«Фулхэм» Альваро Арбелоа бош мураббий лавозимига тайинланганини расман эълон қилди. Шу тариқа, ёзги мавсумлараро танаффусда уч нафар мутахассис клубларда бир-бирларининг ўрнини эгаллаган қизиқарли вазият юзага келди.
Жозе Моуриньо «Реал» рулида Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллади, Альваро Арбелоа «Фулхэм» рулида Марку Силванинг ўрнига келди, Марку Силва эса «Бенфика» рулида Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллади. Арбелоа Лондон клубига тайинланганидан сўнг занжир ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Реал» мураббийлик кўпригида ўтказган эди. «Қаймоқранглилар» ҳеч қандай соврин юта олишмади.













