Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Арсенал» Рожерсни устувор мақсадга айлантирди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, 23 ёшли Рожерс жорий ёзда «канонирлар»нинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор трансфер мақсадига айланган. Футболчининг ўзи «Арсенал» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома шартларини келишиб олган.

Таъкидланишича, «Астон Вилла» ўз юлдузининг сотувидан тахминан 117–152 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.

Якунланган клуб мавсумида Рожерс барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 15:27, 08.07.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик