Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Расман: «Динамо» Гвинея терма жамоаси яримҳимоячиси билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси мавсумга тайёргарлик доирасида таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, гвинеялик ярим ҳимоячи Амаду Думбуя жамоа билан шартнома имзолади.

23 ёшли вингер самарқандликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. Футболчи жамоанинг Иссиқкўлдаги йиғини якунланиб, Самарқандга қайтганидан сўнг машғулотларга киришади.

Маълумот учун, Амаду Думбуя фаолиятини Швециянинг «Юргорден» клубида бошлаган. Кейинчалик у Болгариянинг «Ботев Пловдив» жамоасида тўп сурган. Ўтган икки йил давомида эса футболчи Қозоғистоннинг «Актобе» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Манба: "Динамо" матбуот хизмати
Киритилди: 16:57, 08.07.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик