«Қизилқум» жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тайёргарлик кўрмоқда ва таркибни икки янги легионер билан бойитиб олди. Навоийликлар ҳужум чизиғини сербиялик тажрибали ҳужумчи Лука Раткович, ярим ҳимояни эса ўтган мавсум «Динамо»да ҳаракат қилган бразилиялик Дуглас Майкон билан кучайтирди.
Лука Раткович — «Қизилқум» ҳужумчиси
Сербиялик 29 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 200 дан ортиқ расмий учрашувда майдонга тушиб, 30 дан ортиқ гол муаллифига айланган. У шунингдек, Сербия биринчи лигасининг энг яхши тўпурари бўлишга ҳам муваффақ бўлган. Раткович клуб билан мавсум якунига қадар мўлжалланган шартномани имзолади.
Дуглас Майкон «олтин изловчилар» сафига қўшилди
Ўтган мавсумни Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ўтказган бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Майкон ҳам «Қизилқум» футболчисига айланди. Томонлар ўртасида мавсум охирига қадар шартнома имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Майкон Ўзбекистон Суперлигасида жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган ва Ўзбекистон кубогида ҳам 3 та ўйинда қатнашган.













