Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Камада «Кристал Пэлас» билан шартномани узайтиради

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Даити Камада «Кристал Пэлас» билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбанинг маълумотига кўра, келишувнинг барча тафсилотлари аллақачон келишиб олинган ва расмийлаштириш яқин 24 соат ичида кутилмоқда. Янги шартнома 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Япониялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етаётган эди. Камада «Кристал Пэлас» сафида 2024 йилнинг июлидан буён тўп суради; ўшанда у «Лацио»дан кетгач, эркин агент сифатида клубга ўтганди.

29 ёшли футболчи якунланган мавсумда барча турнирларда 46 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуби Конференциялар лигаси ғолибига айланди.

Киритилди: 17:11, 08.07.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик