Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Челси» ҳимоячиси «Арсенал»га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг 20 ёшли футболчиси Жош Ачимпонг «Арсенал»га ўтмоқчи. Бу маълумотни журналист Эдуардо Хагн ўртоқлашди.

Манбанинг хабар беришича, «кўклар» 20 ёшли футболчини сотмоқчи эмас, аммо у жамоани тарк этишга қатъий қарор қилган. Таъкидланишича, Ачимпонгнинг хизматлари бир нечта клубларга таклиф қилинган, шу сабабли унинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Ўтган мавсумда Ачимпонг барча турнирларда 30 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt нуфузли портали мутахассислари инглиз футболчисини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:37, 08.07.2026.
Ўқилди: 1655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик