Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Монако» бош директори ёзги трансферлар ойнасида Погбанинг клубдан кетиши мумкинлигини инкор этмади

Баҳо:
+ | -

«Монако» бош директори Тьяго Скуро чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ярим ҳимоячи Поль Погба ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

33 ёшли франциялик футболчининг шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган, бироқ унинг келажаги борасидаги қарор жисмоний ҳолати ва бош мураббий Филипе Луиснинг фикрига боғлиқ бўлади.

«Бу жуда мураккаб мавзу. Биз ушбу инсонга нисбатан катта ҳурматдамиз. У келганида жуда ижобий кайфиятда эди ва ёш ўйинчиларга ёрдам берарди. Аммо ҳақиқат шундаки, ўтган мавсумда у билан боғлиқ лойиҳа ўзини оқламади. Биз буни бошлаганимизда кутилган натижалар мутлақо бошқача эди. Ҳозир, менимча, унга нисбатан адолатли бўлиш керак: ҳар ҳафта унинг тайёргарлигини кузатиш, жисмоний ва техник жиҳатдан қандай прогресс қилаётганини кўриш лозим. Кейин эса қарор мураббийга боғлиқ — Филипе Луис унга ўйин вақти берадими ёки йўқ. Бу ёзда биз Полнинг даражаси қандай эканини кўрамиз. У кетиши мумкинми? Ҳа, албатта. У билан муносабатларимиз ҳамиша очиқ ва шаффоф бўлган. Агар бирор вақтда ўйинчи ва клубнинг мақсадлари бир-бирига мос келмай қолса, ечим излаш керак бўлади. Майдондаги ўйин барча саволларга жавоб беради. Балки у кетар, балки қолар», — дея Скуронинг сўзларидан иқтибос келтиради L'Équipe.

Погба «Монако» сафига 2025 йилнинг ёзида келиб қўшилган ва фаолиятидаги узоқ танаффусдан сўнг 6 та ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 18:46, 08.07.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик