Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Ямал: "Альваресни "Барселона"да кутамиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал Аргентина терма жамоаси ва "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни каталонияликлар сафида кўришни исташини тан олди.

"Биз уни "Барселона"да қучоқ очиб кутамиз. Хулиан — барча бирга ўйнашни хоҳлайдиган футболчи. У "Барселона" услубига жуда мос келади. У топ-даражадаги ўйинчи, биз буни яхши биламиз. Умид қиламанки, у бизнинг жамоага ўтади", — дея Ямалнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Mundo Deportivo".

26 ёшли аргентиналик футболчи июнь ойи охирида 2026 йилнинг ёзида "Атлетико"ни тарк этишни истаётганини маълум қилган эди. Унга "Барселона", "Реал", "Арсенал" ва "ПСЖ" жамоалари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи 49 та ўйинда 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:20, 09.07.2026.
Ўқилди: 860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик