Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Миср терма жамоаси бош мураббийи бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Миср футбол ассоциацияси (EFA) президенти Ҳани Або Рида ташкилотнинг расмий сайтида федерация директорлар кенгаши терма жамоа бош мураббийи Ҳоссам Ҳасан билан шартномани узайтиришни маъқуллаганини эълон қилди.

Баёнотда айтилишича, ушбу қарор терма жамоанинг узоқ муддатли лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш ва Миср футболи сўнгги вақтларда эришган ютуқларни янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинган.

Директорлар кенгаши Миср терма жамоаси ватанга қайтганидан сўнг бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисда янги келишувни тасдиқлаш ва имзолаш бўйича барча зарур процедураларни якунлайди.

ЖЧ-2026да Миср терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борди ва у ерда Аргентинага қарши кечган баҳс сўнгида учта гол ўтказиб юбориб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Киритилди: 08:46, 09.07.2026.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик