Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

ФИФА: Жастин Бибер ЖЧ-2026 финалининг танаффус қисмида чиқиш қилади

Баҳо:
+ | -

Канадалик хонанда Жастин Бибер 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал учрашувининг танаффус қисмида ташкил этиладиган шоу иштирокчиларидан бирига айланади, деб хабар бермоқда ФИФА матбуот хизмати.

Финал танаффусидаги шоу ФИФАнинг глобал таълим жамғармасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу ташаббус доирасида бутун дунё бўйлаб болаларнинг таълим ва футболга бўлган имкониятларини кенгайтириш учун 100 миллион доллар маблағ тўплаш кўзда тутилган. Жаҳон чемпионати ўйинларига сотилган ҳар бир чиптадан бир доллар ушбу жамғармага ўтказилади. Ҳозирги кунга қадар 50 миллион доллардан ортиқ маблағ тўпланган.

«Футбол бўйича Жаҳон чемпионати дунёни ҳеч нарса қила олмайдиган даражада бирлаштиради. Мен финал танаффусидаги шоунинг бир қисми бўлиш имкониятидан миннатдорман, чунки бу шоу аллақачон бутун дунё бўйлаб болалар учун таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бераётганини биламан», — дея Бибернинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Аввалроқ, шоуда америкалик хонанда Мадонна, колумбиялик ижрочи Шакира ва Жанубий Кореянинг «BTS» гуруҳи ҳам чиқиш қилиши эълон қилинган эди.

Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Турнир 19 июль куни Ист-Ратерфорддаги (Нью-Жерси штати, АҚШ) «Метлайф» стадионида бўлиб ўтадиган финал учрашуви билан якунланади.

Киритилди: 09:25, 09.07.2026.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик