Кириш Регистрация

«Милан» «Айнтрахт» ярим ҳимоячиси трансферини тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Айнтрахт» ярим ҳимоячиси Жан Узун фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Bild нашрига кўра, «Милан» клуби 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Немис клуби ўз хавбекининг трансфери бўйича таклифларни эшитишга тайёр. «Айнтрахт» Узунни 45 миллион евро эвазига сотиши мумкин.

Жан Узун 2024 йилда «Нюрнберг»дан «Айнтрахт»га 11 миллион еврога ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи немис клуби сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Узуннинг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:28, 09.07.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик