Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Барселона» Бундеслига юлдузи билан шартномани келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби 24 ёшли вингери Карим Адейеми фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Барселона» футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Айни дамда каталонияликлар «Боруссия» билан музокаралар олиб бормоқда.

Адейемига «Барселона»дан ташқари Англия Премьер-лигасидан ҳам бир қанча таклифлар бўлган, бироқ у айнан «кўк-анорранглилар» лагерига кўчиб ўтишни истамоқда.

Якунланган мавсумда Адейеми барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 11:08, 09.07.2026.
Ўқилди: 2234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик