Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Ҳусановнинг агенти футболчининг 2023 йилда «Ланс»га ўтиш жараёнини ёдга олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг агенти футболчининг 2023 йилда «Ланс»га ўтиш жараёнини ёдга олди.

— Қодир билан Тошкент — Истанбул рейсида эконом-классда учаётгандик, у ердан кейин «Ланс»да ўйнаши учун Францияга самолётга ўтишимиз керак эди. Мен ундан: «Топ-5 лигага учаётганингни ҳис қиляпсанми?» деб сўрадим. У эса: «Тўғриси, мени Россияга сотишса керак, деб ўйлагандим», деб жавоб берди. — «Лекин кўряпсанми, ҳаммаси сен хоҳлагандек бўлди».

Ваҳоланки, биринчи марта гаплашганимизда, қаерга боришни хоҳлаши ҳақидаги саволимга у: «Европага», деб жавоб берганди. Россиядан унга жиддий қизиқиш бор эди, катта пуллар таклиф қилишаётганди. Атрофида: «Икки йил "Сочи"да ўйнаб турсанг, кейин хоҳлаган жойингга кетасан», деб уқтирадиган одамлар ҳам айланиб юришарди. Лекин бундай ишлар одатда нима билан тугашини ўзингиз яхши тушунасиз.

— «Ланс» Ҳусановни қандай пайқаб қолганди?

— Клуб скаути 2023 йилнинг май ойида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Аргентина терма жамоаси марказий ҳимоячисини кузатиш учун учиб келганди. Аргентинанинг биринчи ўйини эса бизга қарши эди ва унга Қодир ёқиб қолди. У «Ланс»нинг бош скаутига қўнғироқ қилиб: «Мени Ўзбекистоннинг иккинчи ўйинида ҳам қолдиринглар, чунки у ерда бир бола менга маъқул келди», деб илтимос қилди.

Иккинчи ўйинни ҳам кўриб, иккита учрашув якунлари бўйича ҳисобот ва видеолавҳа тайёрлаб, «Ланс» бош мураббийига юборди. Кўрганлари мураббийда катта таассурот қолдирди ва у: «Менга шу болани топинглар», деди», — дея ҳикоя қилиб берди ғайрат Ҳасбиуллин.

Киритилди: 11:15, 09.07.2026.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик