Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ламин Ямал танқидга бўлган муносабати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль ўз шаънига айтилаётган танқидлар ҳақидаги саволга жавоб берди. 18 ёшли футболчи ЖЧ-2026 доирасидаги 5 та ўйинда 1 та гол урди.

— Танқид сиз учун рағбатми?

— Ҳа. Мен уни ижобий қабул қиламан. Шундай кунлар бўладики, ичингда: «Лаънат, нега улар бундай дейишаётганига тушунмаяпман», деб ўйлаб қоласан. Аммо яхши ўйнаган кунларингда ҳамма овозини ўчириши керак.

— Сизга айниқса қаттиқ ботган бирор бир ҳолат бўлганми?

— Йўқ. Ғалаба қозонаётган пайтингда бу нарсалар унчалик оғриқли қабул қилинмайди.

— Сиз доимо ўз олдингизга энг юқори талабларни қўйишингизни айтгансиз. Ушбу Жаҳон чемпионатидан кутган умидларингизни оқлай оляпсизми?

— Менимча, бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламан. Мен ўзимга нисбатан жуда талабчанман. Қилган ишимдан ҳеч қачон тўлиқ қониқиш ҳосил қилмайман. Ҳеч қачон: «Бўлди, шуниси етади», демаганман. Мақсадларимга «Барселона»да ҳам, ҳозир терма жамоада ҳам ҳали тўлиқ эришганим йўқ.

— Сизга нима етишмаяпти?

— Ўйнашда давом этишим керак. Мен деярли икки ой майдонга туша олмадим. Бу кетма-кет еттита ўйин ўтказиш билан бир хил эмас. Менга тўп билан кўпроқ муомалада бўлиш, ўйнашда давом этиш ва ўйин амалиётига эга бўлиш керак, — деди Ламин Ямаль.

Киритилди: 11:17, 09.07.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик