Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Ньюкасл» Гимараэс билан янги шартномани келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараэс «Ньюкасл»да қолмоқда. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар янги шартнома шартларини келишиб олишган.

Аввалроқ, «қарғалар» ўз етакчисини «Арсенал»га сотишдан бош тортгани ва у билан меҳнат шартномасини узайтириш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.

Таъкидланишича, янги битим 2031 йилгача мўлжалланган бўлади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилда ўз ниҳоясига етарди.

Ўтган мавсумда Гимараэс барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt мутахассислари ярим ҳимоячини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:27, 09.07.2026.
Ўқилди: 311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик