Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Асенсио «Арсенал»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ҳимоячиси Рауль Асенсио фаолиятини Туманли Альбионда давом эттириши мумкин. Испаниялик футболчининг хизматларига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради OK Diario интернет-портали.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Арсенал» Асенсиони Бен Уайтга ўринбосар сифатида кўрмоқда. «Реал» 23 ёшли испаниялик футболчи билан 50 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Аввалроқ Раулга Италиянинг «Лацио» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ римликлар «Реал»нинг молиявий талабларини қондира олишмади.

Якунланган мавсумда Асенсио барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:36, 09.07.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик