Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Моуриньо «Реал»га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлаб олди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоя чизиғидаги устуворликларни белгилаб олди. Португалиялик мутахассис янги мавсумда Федерико Вальверде, Орельен Тчуамени, Арда Гюлер, Бернарду Силва ва Джуд Беллингемнинг хизматларига таянишга қарор қилган. Бу ҳақда испаниялик журналист Рамон Альварес ўз ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Жозе, шунингдек, «Реал»га керак бўлмаган ярим ҳимоячини ҳам танлаб бўлган — бу франциялик Эдуарду Камавинга. Муносиб таклиф тушган тақдирда, у жамоани тарк этади.

Якунланган мавсумда Камавинга «Реал» сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Мадрид клуби мавсумни совринсиз якунлади.

Киритилди: 11:39, 09.07.2026.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик