Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Атлетико» «Спортинг» сардорини ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» «Спортинг»дан 27 ёшли ярим ҳимоячи Мортен Юлмандни сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Даниялик футболчи бугун Мадридга йўл олади.

Испания клуби португалияликлар сафида сардорлик боғичида ўйнаган хавбекнинг трансфери учун 40 миллион евро ва бонуслар тўлайди. Аввалроқ бонуслар билан бирга сумма 45 миллион еврога етиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Юлманд «Атлетико» билан 2031 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Ўтган мавсумда футболчи Португалия чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:17, 09.07.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик