«ПСЖ» Магнес Аклиушнинг трансфери бўйича таклиф билан чиқди.
Париж клуби 24 ёшли вингернинг трансфери учун «Монако»га тахминан 35 миллион евро таклиф қилди, бироқ бу монагаскларни қаноатлантирмади – улар яна 15-20 миллион евро кўпроқ олмоқчи, дея хабар беради Le Parisien.
Ўтган мавсумда Франция чемпионатида франциялик футболчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













