Мигел Данни Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 турниридаги муваффақиятсиз иштироки ҳақида гапирди.
«Мен натижадан ҳафсалам пир бўлди. Бизда ажойиб жамоа бор эди, ЖЧ-2026да ғолиб чиқишга қодир эдик. Мураббий керакли ўзгартиришларни амалга оширмади, шу сабабли ҳам Испанияга қарши ўйинда мағлуб бўлдик», — дея собиқ ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради «РБ Спорт».
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026нинг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Португалия терма жамоаси Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. Учрашув сўнгида киритилган ягона гол муаллифи ярим ҳимоячи Микель Мерино бўлди.
Мундиалдаги мағлубиятдан сўнг Роберто Мартинес Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.













