Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Мерино «Арсенал»даги келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Микель Мерино Лондон клубидаги келажаги борасида ўз фикрларини билдирди.

«Мен «Арсенал»да жуда бахтлиман ва клубни тарк этиш ниятим йўқ. "Арсенал" менга ўзимни худди катта оиланинг бир аъзосидек ҳис қилиш имконини бермоқда», — дея Меринонинг сўзларини келтиради COPE нашри.

Микель Мерино 2024 йилда «Реал Сосьедад»дан 32 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтган эди. Унинг «канонирлар» билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Меринонинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:36, 09.07.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик