Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Челси»да Андрей Сантоснинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Андрей Сантос шу ёзда «Челси»ни тарк этиши мумкин.

Журналист Саймон Филлипснинг маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин турибди. Лондон клуби Сантоснинг ўринбосари сифатида «Борнмут» хавбеки Алекс Скоттни кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча «кўклар» ўйинчининг трансфери бўйича музокараларга киришгани йўқ.

Алекс Скотт 2023 йилда «Бристол»дан «Борнмут»га 23 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи клуб миқёсида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Скоттнинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:22, 09.07.2026.
Ўқилди: 1685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик