Миср терма жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Ҳани 1/8 финал баҳсида Аргентинадан учралган мағлубиятдан (2:3) сўнг миллий жамоанинг жаҳон чемпионатини тарк этгани ҳақида фикр билдирди.
«Миср бугун... Миср эртага... Миср — ҳар куни. Миср ғалабадан олдин мағлубиятда ҳам бор. Мана, Миср келди... Ва мисрликлар келди... Кейин эса тарих келди. Бутун дунё кўз ўнгида мисрликлар уларни бу ердан супириб ташлашди», — деб ёзди Ҳани ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
1/4 финалда Аргентина терма жамоаси Швейцария миллий терма жамоаси билан тўқнаш келади.













