Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Ньюкасл» «Фрайбург» ярим ҳимоячиси трансферини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ва «Фрайбург» ярим ҳимоячи Йохан Манзамбининг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришдилар. Трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил этди, деб хабар бермоқда Флориан Плеттенберг ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Клублар келишувнинг барча шартларини тўлиқ ҳал қилиб бўлишган. Айни пайтда «Ньюкасл» раҳбарияти футболчининг ўзи билан шартноманинг сўнгги деталларини якунламоқда. Унинг учун аллақачон узоқ муддатли шартнома тайёрлаб қўйилган.

Швейцариялик футболчига Амаду Онананинг хочсимон бойламлари узилганидан кейин ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган «Астон Вилла» ҳам қизиқиш билдираётган эди, бироқ «Ньюкасл» курашда фаворитга айланди. Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Манзамби барча турнирларда 47 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:28, 09.07.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик