Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Манчестер Юнайтед» Скоттни сотиб олиш борасида иккиланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттнинг трансфери бўйича ҳали якуний қарорга келгани йўқ.

Football Insider хабарига кўра, «қизил иблислар» 22 ёшли ярим ҳимоячи учун курашиш керакми ёки йўқ, деган саволни ҳал қилишмоқда. Клуб раҳбарияти Скотт учун кетадиган умумий харажатларни жуда юқори деб ҳисобламоқда, шу боис бошқа номзодларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

Аввалроқ, Скоттнинг трансфери «Манчестер Юнайтед»га тахминан 93,6 миллион еврога тушиши мумкинлиги хабар қилинганди.

2025/26 йилги мавсумда Скотт барча мусобақаларда жами 39 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у тўрт марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 17:49, 09.07.2026.
Ўқилди: 1370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик