Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Сантуш Португалиянинг Евро-2016 даги ғалабаси ҳақида: «Роналду ҳал қилувчи рол ўйнади»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2016 даги ғалабани ёдга олди. 10 июль куни португалияликлар Францияни мағлуб этган (1:0) турнир финалига 10 йил тўлди.

«Париждаги ўша унутилмас кундан бери ўн йил ўтди. Вақт бизга ҳамма нарсага хотиржамлик билан қараш ва эришган ютуғимиз кўламини янада яхшироқ англаш имконини беради. Агар ўша йўлдан ўзим учун сақлаб қолган битта фикр бўлса, у ҳам бўлса: "биз" тушунчаси ҳар доим "мен"дан устун бўлган.

Криштиану Роналду сардор сифатида майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам мутлақо ҳал қилувчи рол ўйнади. У ўзининг шахсий намунаси, амбициялари ва ишонишдан ҳеч қачон тўхтамагани билан жамоани ортидан эргаштира олди.

Бизда улкан истеъдодга эга футболчилар бор эди, лекин фақат истеъдоднинг ўзи етарли эмас. Ҳамманинг бир-бирига бўлган ишончи, ҳар куни битта мақсад йўлида меҳнат қила олиш қобилияти ва ўша жамоа ичида юзага келган бирдамлик ўйинларда фарқни юзага келтирди.

Португалия тарихдаги энг буюк титулни қўлга киритиши учун ҳамма бор кучини берди — машғулотларда, ўйинларда ва ўз ўрталарида яратган муҳитда. Ҳар бир инсоннинг фидойилиги, маҳорати ва профессионаллиги жамоанинг фақат кураш ҳақида ўйлаши учун шароит яратди.

Шунингдек, португалиялик мухлисларнинг фавқулодда қўллаб-қувватлашини ҳам ҳеч қачон унутмайман. Франциядаги муҳожирларимизга нисбатан алоҳида меҳрим бор, улар Маркусини терма жамоанинг ҳақиқий уйига айлантиришганди. Улар бизга ҳамроҳлик қилган энергия, севги ва ғурур бизга тушунтириш қийин бўлган куч бағишлади.

Мен ҳалиям ўша ғурурни ҳис қиляпман. Нафақат қўлга киритилган титул туфайли, балки унга қандай эришилгани сабабли ҳам. Чунки ушбу ғалаба менга эмас, барчага тегишлидир», — деди Сантуш.

Киритилди: 14:44, 11.07.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик