«Райо Вальекано» клуби чап қанот ҳимоячиси Пеп Чаваррия Лондоннинг «Челси» жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, «Челси» футболчи учун тахминан 17,5 миллион евро миқдорида янги таклиф киритган. «Аристократлар» футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишга улгуришган.
Бироқ «Райо Вальекано» раҳбарияти ҳалиям «Челси»дан ҳимоячининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 24,6 миллион еврони тўлашни талаб қилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Чаваррия барча мусобақаларда жами 44 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













