Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Тен Хаг Нидерландия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

«Твенте» клуби техник директори Эрик тен Хаг яқин икки йил ичида Нидерландия терма жамоасини бошқариш нияти йўқлигини маълум қилди.

Рональд Куман истеъфога чиққанидан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийлиги лавозими бўш бўлиб турибди. Бироқ тен Хаг ўзининг тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни инкор этди.

«Айни дамда, яқин икки йил ичида мени таклиф қила олишмайди. Мен шундай қарорга келдим ва бу англаб қилинган танловдир. Ҳамма нарсани атрофлича ўйлаб кўрдим. Мен бу ерга "Твенте"нинг янада олдинга ҳаракат қилишига ёрдам бериш учун келганман ва бор эътиборимни шу ишга қаратганман», — деди тен Хаг RTV Oost телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Куман Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида мусобақани тарк этганидан сўнг ўз лавозимини тарк этган эди.

Киритилди: 16:20, 11.07.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик