Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Мухаремовичга АПЛдан қизиқиш ортмоқда

Баҳо:
+ | -

Босниялик 23 ёшли ҳимоячи Тарик Мухаремович АПЛнинг «Лидс» клубига ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчига «Лидс»дан ташқари «Ювентус», «Сандерленд» ва «Борнмут» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

«Вольфсбергер» ва «Ювентус» тарбияланувчиси ҳисобланган Мухаремович ўтган ёзда 2 миллион евро эвазига «Сассуоло»га ўтган эди. Ҳозирда унинг клуб билан 2031 йилгача шартномаси мавжуд ва Transfermarkt портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Терма жамоа миқёсида эса у Босния ва Герцеговина билан ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидан чиқиб, плей-оффнинг илк босқичида АҚШга мағлуб бўлди.

Киритилди: 12:16, 12.07.2026.
Ўқилди: 208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик