Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Александр Хомяков: «Андижон»га эркин ўйнаш имконини бермаслик эвазига ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -

Биринчи лиганинг навбатдаги турида “Машъал” ва “Андижон” жамоалари Муборакда ўзаро кураш олиб боришди. Бу ўйинда майдон эгалари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Баҳс якунига етгач, мезбонлар бош мураббийдан интервью олдик.

Александр Хомяков (“Машъал” бош мураббийи):
-   Бугун баҳсда ғалаба қозониш анча қийин бўлди. Аслида ҳам шундай бўлишини ўйиндан олдин сезгандик. Биз “Андижон”нинг яхши ўйин кўрсатишини билардик. Хўш, ниманинг эвазига ғалаба қозондик? Биринчи навбатда иштиёқ ва албатта рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслик эвазига. “Андижон” кучли жамоа экан.

-   Сизга биринчи бўлим ёқдими?
-   Мураббий сифатида менга ҳар доим нимадир ёқмайди. Шогирдларим биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда секин ҳаракат қилишди. Бу орада рақиб бўшлиқларни тўлдира олди.

-   Жамоа сардори Дилявер Ваниев нега майдонга тушмади?
-   Унга бироз дам олиш фурсатини бердик. Ваниев кўп ўйинларда майдонга тушмоқда ва толиқиб қолмаслиги учун дам беришга қарор қилдик.

-   Клишин захирадан тушиб гол урди.
-   Ҳа, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва бундан хурсандман.

-   Ойбек Полвонов жамоага киришиб кетдими?
-   Ҳали тўлиқ эмас. Лекин секин-аста унинг ҳам ўйинида ўсиш кузатиляпти.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 13:39, 13.09.2013.
Ўқилди: 2927 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.