Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Куртуа Испания — Бельгия ЖЧ ўйинидаги Ламменс хатоси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четда қолганидан сўнг, терма жамоа посбони Сенне Ламменсни қўллаб-қувватлади.

«Ўйиндан сўнг Сеннени маҳкам қучоқладим. Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмайман. У яхши дарвозабон, бу тажриба уни янада чиниқтиради, шунинг учун ҳаммаси жойида. Ҳозир унга бирон бир насиҳат ёки маслаҳатнинг кераги йўқ. У босиқ, характерли инсон ва ишонаманки, унда ҳаммаси яхши бўлади», — дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

Аввалроқ Бельгия жорий жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Куртуа 1:1 ҳисобида жароҳати туфайли 71-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Турнирдаги дебютини ўтказган Ламменс асосий вақт якунида, 88-дақиқада ҳимоячи Пау Кубарсининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтара туриб, тўпни ўз олдига қўйиб юборди ва испаниялик ярим ҳимоячи Микель Мерино тўпни дарвозага киритди.

Киритилди: 16:13, 12.07.2026.
Ўқилди: 1460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик