Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг трансфери билан боғлиқ масалани яқин ҳафталар ичида ҳал этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри журналисти Сэм Лакхерст хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти футболчининг трансфер жараёнларини жорий йилнинг август ойида Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида бошланиши кўзда тутилган ўқув-машғулот йиғинига қадар тўлиқ якунлашни мақсад қилган.
Қайд этилишича, жамоа мураббийлар штаби янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун мўлжалланган мазкур йиғин бошланишидан аввал таркиб билан боғлиқ ноаниқликларга барҳам бериш ва асосий эътиборни бўлажак мусобақаларга қаратишни лозим топмоқда.













