Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Фабио Капелло: «Мальдини — Италия терма жамоаси учун идеал танлов»

Баҳо:
+ | -

Таниқли мураббий Фабио Капелло Паоло Мальдинининг Италия терма жамоасига техник директор этиб тайинланганини қўллаб-қувватлади.

«У бизга керак бўлган айнан ўша инсон. У жиддий, билимдон ва эътиборли. У кўп гапирадиганлардан эмас — у ишлайди. Унинг ғоялари бор ва ишонаманки, унда аллақачон аниқ лойиҳаси шакллантирилган», — дея Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport.

Шунингдек, Капелло «скуадра адзурра»нинг навбатдаги бош мураббийи ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен аввал ҳам айтганман, мен Контени танлаган бўлардим. У Италия терма жамоаси билан яхши ишлаган. Манчини ҳам яхши мураббий, аммо муҳим ўйинларга бир неча кун қолганида миллий жамоадан кетиши — унутиб бўлмайдиган даражадаги катта хато», — деди Капелло.

Киритилди: 17:57, 12.07.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик