ОАВда «Реал» ва Винисиус Жуниор ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича мураккаб музокаралар муҳокама қилинаётган бир пайтда, Мадрид клуби ўз расмий сайтида Винисиуснинг туғилган куни муносабати билан табрик эълон қилди.
Клуб мазкур хабарда Винисиуснинг «Реал»даги саккиз мавсум давомидаги ўйинлари, хусусан, бразилиялик футболчининг Чемпионлар лигасидаги ғалабаларга қўшган ҳиссаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
«Туғилган кунинг билан, Винисиус Жуниор!» — дейилади «Реал»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қолдирилган бошқа бир хабарда.
Винисиус «Реал» сафида 375 та ўйинда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













