Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

«Арсенал» вингери Туркияга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби қанот ҳужумчиси Леандро Троссар «Бешиктош»га ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, Туркия клуби яқин кунларда 31 ёшли футболчи бўйича келишувни ёпишига ишонмоқда. Бельгиялик футболчининг хариди «Бешиктош» учун 20 миллион еврога тушади.

Журналист Яғиз Сабунжуўғлининг маълумотларига кўра, «Бешиктош» Троссарга узайтириш имконияти билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган. Футболчи ҳозирча якуний розилигини бергани йўқ — барчаси унинг қарорига боғлиқ бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда Троссар барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:34, 12.07.2026.
Ўқилди: 1116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик