Япониялик дарвозабон Дзион Судзуки Франциянинг «ПСЖ» клуби қизиқишига сабаб бўлди ва «Парма» бу қизиқишдан яхшигина даромад олишга тайёр. Гарчи аввалроқ хабар берганимиздек, нуфузли Transfermarkt портали дарвозабоннинг нархини йигирма миллион евро деб баҳолаган бўлса-да, «Парма»нинг талаби анча юқори — улар футболчини ўттиз миллион еврога баҳолашмоқда.
Шу билан бирга, Судзуки уни ўз сафида кўришни истаган Англиянинг «Лидс» клубига рад жавобини бериб улгурди. Аммо «Астон Вилла»га ҳали рад жавоби берилмаган — Унаи Эмери бошқараётган клуб ҳам япониялик посбонни таклиф этишдан манфаатдор, дея хабар беради derbyderbyderby.it.













