Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Барселона» Торресга муқобил вариант топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Аслланига бўлган қизиқишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда sport.es нашри хабар берди.

23 ёшли форварднинг номи «Камп Ноу»га эҳтимолий ўтиш муносабати билан ОАВда бир неча бор тилга олинган. «Барселона» янги мавсум олдидан ҳужум чизиғида ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда ва Асллани «Пари Сен-Жермен»га ўтиши мумкин бўлган Ферран Торреснинг ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда.

«Хоффенхайм» спорт директори Андреас Шикер клуб футболчининг келажаги бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

«Биз ҳам немис, ҳам хорижий клублар билан музокаралар олиб боряпмиз. Фисник Аслланининг шартномасида товон пули борлиги сир эмас», — деди Шикер.

Ҳужумчи учун тўланадиган товон пули миқдори тахминан 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:47, 13.07.2026.
Ўқилди: 2040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик