Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Арсенал» Рожерсга кўз тикди, «Челси» эса бу трансферни амалга ошириши даргумон

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс фаолиятини «Арсенал»да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, гарчи «Челси» Рожерснинг ўйинига қойил қолса-да, клуб футболчининг жуда юқори нархи сабабли трансферга қўл уриши даргумон. Шу билан бирга, «Арсенал» 23 ёшли юлдузни ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган.

Эллиот Андерсоннинг «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Сити»га 135 миллион евро эвазига ўтишидан сўнг, «Астон Вилла» Рожерсни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Роджерс барча турнирларда 55 та ўйин ўтказиб, 14 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 12 та голли узатма муаллифига айланган.

Киритилди: 08:54, 13.07.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик