Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Лапорта Адейемининг «Боруссия»дан трансфери ҳақидаги маълумотни тасдиқлади

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейемининг «Барселона»га ўтишига яқин қолганини тасдиқлади.

«Биз жуда хурсандмиз. У биз узоқ вақт давомида кузатиб келган ўйинчи. Адейеми жуда тезкор, жуда яхши футболчи. Деку ажойиб иш олиб борди», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Аввалроқ инсайдер Флориан Плеттенберг 24 ёшли немис футболчисининг трансфер нархи 22 миллион еврони ташкил қилишини хабар қилганди. Шунингдек, «Боруссия» ўйинчининг кейинги сотувидан 35 фоиз улуш олади. «Барселона» билан шартнома беш йилга мўлжалланган бўлади.

Адейеми 2022 йилнинг июлидан буён немис жамоасида тўп суради, унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи 39 та ўйинда 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:05, 13.07.2026.
Ўқилди: 1372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик