Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Кабо-Верде терма жамоаси вингери ЖЧ-2026дан сўнг Бразилиянинг "Гремио" клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

"Гремио" бош мураббийи Луиш Каштру Кабо-Верде миллий терма жамоаси вингери Жовани Кабрал билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Жамоа устози янги футболчининг имкониятларини юқори баҳолаб, трансфер ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биз ҳужум чизиғимизни кучайтиришга қодир бўлган футболчини қўлга киритдик. У юқори савияда ўйнаш тажрибасига эга ва қанотда қандай ҳаракат қилишни яхши билади. Уни тактик схемаларимизга тез фурсатда мослаштириб олишга умид қиламиз", — дея Каштрунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Globo нашри.

28 ёшли спортчи Бразилия клубига эркин агент мақомида келиб қўшилди. У билан 1,5 йиллик шартнома имзоланган.

Маълумот учун, Жовани Кабрал бўлиб ўтган ЖЧ-2026 доирасида Кабо-Верде терма жамоаси сафида иккита учрашувда майдонга тушди: Испания (0:0) ва Аргентинага (қўшимча вақтларда 2:3) қарши баҳсларда иштирок этди. Футболчи сўнгги икки мавсумни Португалиянинг "Эштрела" клубида ўтказган эди. Шунингдек, у фаолияти давомида "Олимпиакос", "Салернитана", "Спортинг" ва "Лацио" каби клубларда ҳам тўп сурган.

Киритилди: 10:09, 13.07.2026.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик