Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Ривалдо ЖЧ-2026 ярим финалидаги Франция — Испания учрашуви ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Ривалдо Испания терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди. Чорак финал босқичида Луис де ла Фуэнте шогирдлари Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

«Испанияликларнинг ҳаққоний ғалабаси. Бу жамоа ҳар бир ўйин билан ўз ўйинини кучайтириб бормоқда. Яна бир бор ҳал қилувчи ролни ўйнаган Меринони алоҳида қайд этмоқчиман. У ғалаба голини уриб, жамоасини ярим финалга олиб чиқди. Энди бизни Испания ва Франция учрашуви кутмоқда. Бу энг юқори даражадаги ўйин бўлади», — дейилади собиқ футболчининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.

Франция – Испания учрашуви сешанба куни, 14 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:27, 13.07.2026.
Ўқилди: 1995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик