Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла» юлдузи билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиришга тайёр.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, «қизил иблислар» бельгиялик футболчи билан ҳамкорлик шартлари бўйича оғзаки келишувга эришган. 29 ёшли футболчи манкунианликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолашга розилик берган. Клублар ўртасидаги музокаралар ҳам якуний босқичда ва жадал суръатда олға силжимоқда.

Юри Тилеманс «Астон Вилла» шарафини 2023 йилнинг ёзидан буён ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Унаи Эмери жамоаси сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва еттита голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt сайти футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:39, 13.07.2026.
Ўқилди: 1281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик